avatar
Куч
15.97
Рейтинг
+13.05

Chen You

Мақолалар

Бобурнинг Самарқандни тарк этиши

Бобуршунослик

Отлар елар шиддатдан терлаб,


Янграр хатар тўла тақалар.


Ҳуркиб кўкка сапчир патирлаб,


Тун уйқуси — қора қарғалар.


 


Отлар елар, тилларанг хазон


Суворийлар узра сочилар.


Элас-элас янграйди азон -


Тоғлар узра осмон очилар.


 


Отлар елар, елар кўпириб,


Ўйғотганча мудроқ йўлларни.


Гўё тўғон бандин ўпириб,


Тошқин қувиб келар уларни.


 


«Заҳириддин, қайга борурсан,


Бобонг тахтин юртингни ташлаб?!


Қора тақдир сени қул каби


Қаёнларга кетмоқда бошлаб?!


 


Заҳириддин, бу қандай савдо,


Қора ҳижрат сари юз тутмоқ?!


Юрагингни этар-ку адо -


Тирик туриб Ватандан кетмоқ?!


 


Заҳириддин, ортга бир қара,


Ортга бир боқ, токи сен омон -


Ахир, кейин тушларингда ҳам


Бу тупроқни кўрмоғинг гумон!»


 


От пишқириб тўхтар чавандоз


Узангига тирар оёғин.


Ва бўғзига тўплар беовоз,


Вужудига тўлган ингрoғин.


 


Алам билан юраги урар,


Шивирлайди титроқ лаблари:


"ҳамма ердан кўриниб турар


Самарқанднинг миноралари".


 


Хуршид Даврон шеъри, Хайриддин Султоннинг «Бобурийнома» китобидан олинди. 


 

Буюк ипак йўли бошланиши

Блог им. deaojie

Ҳозирги КХР нинг қадимий пойтахти Сиан ўрта асрларда йирик тараққиётга эга шаҳарлардан бўлган. дунёнинг кўплаб мамлкатларидан савдогарлар ташриф буюрган. Савдогарларнинг карвон йўллари билан келиб-кетишлари натижасида мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ҳам юзага келган. Хитойда ишлаб чиқарилган ипак матоларга бошқа юртларда талаб катта бўлган. Шу тариқа буюк ипак йўли пайдо бўлган.